Жикия "Антальяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти юзасидан саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео "FNL s Ilovyom" телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикия клубдаги ишлар қандай кетаётгани ҳақидаги саволга "ҳаммаси яхши" дея жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини футболчи табассум билан тасдиқлади.
Жикия "Антальяспор" сафига ўтган ёзда қўшилган. Шу вақт ичида у жамоа таркибида 13 та учрашув ўтказиб, 2 та гол уришга улгурди.
Ҳозир "Антальяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг