date

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Энди плей-офф ўйинлари бошланади: 16 жамоа стиков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал йўлланмаси учун курашади. Умумий босқичдаги энг кучли саккиз клуб эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган тўпни тақдим этди. Янги дизайн асосан тўқ рангларда бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан).

Ҳозирги амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди