Гиоргий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

Туркиянинг «Антальяспор» клуби ҳимоячиси Гиоргий Джикия жамоадаги вазияти юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб қайтарди. Кейинги саволда Туркиядаги шароит ва муҳит кўнгилдагидек экани ҳақида сўралгач, ҳимоячи жилмайиб: «Туркияда ҳаммаси жойида», деди.
Эслатиб ўтамиз, Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шундан буён у жамоа таркибида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!