date

Тухель Англия терма жамоасини бошқаришни азалдан истаганини айтди

Тухель Англия терма жамоасини бошқаришни азалдан истаганини айтди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель яқинда шартномасини узайтирди. Янгиланган келишувга кўра, германиялик мутахассис 2028 йилгача миллий жамоа билан ишлашда давом этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тухельнинг айтишича, у Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида илк бор 2021 йилда, "Челси"ни бошқарган пайтида ўйлаган. Ўша ёзда Европа чемпионати учрашувлари "Уэмбли"да ўтган ва стадиондаги муҳит ҳамда бутун мамлакатнинг ҳаяжони унга кучли таассурот қолдирган.

"Ўшанда мен вакилимга қўнғироқ қилиб: 'Вой, бу менинг орзуим! Аввал "Челси" билан барча совринларни ютаман, кейин эса Англия терма жамоасида ишлашни хоҳлайман', дегандим", — дея мураббийнинг сўзларини "уч шер" матбуот хизмати келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Тухель "Челси"ни 2021 йил январдан 2022 йил сентябргача бошқарган. Англия терма жамоасидаги лавозимига эса у 2025 йил бошида тайинланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тухель Англия терма жамоасини бошқаришни азалдан истаганини айтди