date

Тухел Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида айтди

Тухел Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида айтди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел билан тузилган шартнома узайтирилди. Янгиланган келишувга кўра, немис мутахассиси 2028 йилгача миллий жамоада ишлашда давом этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тухел 2021 йилда "Челси"ни бошқарган пайтида Европа чемпионати ўйинлари "Уэмбли"да ўтганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, стадиондаги муҳит ва бутун мамлакатнинг ҳаяжони уни жуда кучли таассуротга солган. Мураббий ўшанда вакилига қўнғироқ қилиб, аввал "Челси" билан барча совринларни ютиш, кейин эса Англия терма жамоасида ишлаш орзуси борлигини айтган.

Маълумот учун, Томас Тухел "Челси"ни 2021 йил январидан 2022 йил сентябригача бошқарган. Англия терма жамоасидаги лавозимни эса у 2025 йил бошида қабул қилиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тухел Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида айтди