«Бавария» Лаймерга янги шартнома таклиф қилди, аммо маош бўйича тортишув кетмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Конрад Лаймер билан янги шартнома борасида ҳозирча келишувга эришгани йўқ. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган, клуб эса муддат тугашини кутмай, у билан шартларни янгилашни хоҳламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, Лаймер томони бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош талаб қилмоқда. «Бавария» эса бундан пастроқ сумма таклиф қилган. Ҳозирда 28 ёшли футболчининг йиллик даромади тахминан 8–9 млн еврони ташкил этади.
Лаймер ўзининг Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги роли ва мавқеини инобатга олган ҳолда маоши оширилишини ўринли деб билмоқда. 2023 йилдан буён «Бавария» сафида тўп сураётган ярим ҳимоячи кейинги даврда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам майдонга тушмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!