date

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби спорт йўналишидаги янги раҳбарни эълон қилди — бу лавозимга Марсело Делгадо келиб қўшилди. У клуб президенти, «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хуан Рикельме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бока Хуниорс» таркибни тез фурсатда кучайтиришга муҳтож, шу боис Делгадо ва Рикельме олдида трансферлар ва жамоани янгилаш борасида муҳим вазифалар турибди.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина терма жамоасида 18 учрашувда майдонга тушган ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, 2003 йилда Делгадо Либертадорес кубогининг энг яхши тўпурари бўлган — у бу кўрсаткични «Сантос» ҳужумчиси, бразилиялик Рикардо Оливейра билан бўлишиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди