date

Dili.me жавобгарликка тортилди

Dili.me жавобгарликка тортилди

Блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи Dili.me яна ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборига тушди.

Маълум бўлишича, у 2026 йил 31 май куни соат 17:00 да шаҳардаги супермаркет олдида чиройли рақамли автомобиллар йиғилишини ташкил этиш бўйича ўзининг “Instagram” саҳифасида видеомурожаат тарқатган. Ушбу ҳолат тегишли рухсатномасиз амалга оширилгани аниқланган.

Қўқон шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушбу чақириқ жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги қайд этилди.

Шунингдек, тушунтириш ишлари олиб борилаётган вақтда унинг шериги ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатгани ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Dili.me жавобгарликка тортилди