Чуамени Реал Мадрид кийиниш хонасидаги можаролар ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш308
Чуамени Реал Мадрид кийиниш хонасидаги можаролар ҳақида гапирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени матбуотда жамоа ичидаги келишмовчиликлар ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб, жиддий айбловларни рад этди.
  • Франсия терма жамоаси йиғинида сўзга чиққан футболчи Феде Валверде билан ўртасида ҳеч қандай адоват йўқлигини ва уларнинг мақсади Реал Мадрид билан янги совринларни қўлга киритиш эканини маълум қилди.

Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени сўнгги пайтларда жамоа ичидаги келишмовчиликлар ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди ва жиддий айбловларни рад этди. Франция терма жамоаси йиғинида ўтказилган матбуот анжуманида футболчи матбуотда жуда кўп асоссиз маълумотлар тарқалганини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Май ойи бошида Реал Мадрид машғулотлари вақтида Чуамени ва Феде Вальверде ўртасида кескин низо келиб чиққан эди. Вазият шунчалик жиддийлашган эдики, Вальверде бошидан жароҳат олиб шифохонага юборилган. Клуб расмий баёнотида уругвайлик футболчи эҳтиётсизлик оқибатида столга урилиб кетгани айтилган бўлса-да, ОАВда буни муштлашув натижаси деб талқин қилишган эди.

Чуамени кийиниш хонасидаги жанжал ҳақидаги хабарларни рад этиб: "Мен гўёки уни урганим ҳақида ўқидим. Бу мутлақо ёлғон. Реал Мадрид каби клубда ҳар бир воқеа катта шов-шувга сабаб бўлади, лекин матбуотда жуда кўп бемани гаплар пайдо бўлди. Энг муҳими, клуб нима бўлганини билади", — дея тушунтириш берди.

Маълумотларга кўра, клуб ушбу тартиббузарлик учун ҳар икки футболчини 500 000 евродан жаримага тортган. Шунга қарамай, 26 ёшли ярим ҳимоячи Вальверде билан ўртасида ҳеч қандай адоват йўқлигини ва уларнинг мақсади Реал Мадрид билан янги совринларни қўлга киритиш эканини маълум қилди.

Аввалроқ, жамоадаги муҳитни сақлаб қолиш учун ёзги трансфер ойнасида ушбу футболчилардан бири клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ Чуамени бу гап-сўзларга нуқта қўйиб, Феде билан муносабатлари жойида эканини ва бор эътиборини бўлажак мусобақаларга қаратганини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?