date

Ермаков Трубиннинг «Реал» дарвозасига урган голини кинога қиёслади

Ермаков Трубиннинг «Реал» дарвозасига урган голини кинога қиёслади

«Пари НН» ярим ҳимоячиси Никита Ермаков «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубиннинг «Реал» дарвозасига киритган голи уни қандай ҳайратга солганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 8-турида Трубин қўшимча дақиқаларда гол уриб, португал клубининг плей-офф босқичига чиқишига катта ҳисса қўшганди.

Ермаков бу эпизодни жуда ноодатий ҳолат деб баҳолади: «Бу худди кинодагидек! Бундан мен учун ҳам алоҳида мотивация бор. Бунақасини ҳали ҳеч қачон кўрмаганман», — дея унинг сўзларини «RB Sport» келтиради.

Қуръа натижаларига кўра, «Реал» ва «Бенфика» яна Чемпионлар лигаси плей-оффининг стиков раундида тўқнаш келади. Дастлабки ўйин 17-февраль куни Лиссабонда, жавоб баҳси эса 25-февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ермаков Трубиннинг «Реал» дарвозасига урган голини кинога қиёслади