Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари нишонига айланди

Анхел ди Мария ватанига қайтди ва дастлабки ўйинларда ўзини яхши кўрсатди. Бироқ кейин вазият ўзгарди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар эътирозлари билан боғлиқ бўлиб қолди — улар ярим ҳимоячини майдонда тез-тез симуляция қилади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ди Марияга нисбатан танқидлар кўпайган. Айримлар уни “ҳийлалари учун нега огоҳлантириш берилмайди” дея савол қўйса, бошқалар “юлдуз бўлса ҳам, бу ҳаракатлар жонига тегди” дея ёзмоқда. Яна бир гуруҳ эса “бундай даражадаги футболчи пеналтини шу қадар очиқ сўраши ачинарли” деган фикрни илгари сурмоқда. Ди Мария ҳозир “Росарио Сентралл” сафида, аввал эса “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”да тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!