date

Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Анталяспор ҳимоячиси Георгий Жикиянинг агенти Малик Арутюнов футболчининг яқин келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикия маошларнинг кечикаётганидан норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, тўловлар ноябр ойидан бери ушланиб келмоқда, қолган жиҳатларда эса футболчи Туркиядаги шароитдан мамнун.

32 ёшли марказий ҳимоячи Анталяспор сафига ўтган йил ёзида қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячи ҳисобида 2 та гол ва 3 та сариқ карточка бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин