date

Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у рақиб дарвозасига уч бор аниқ зарба йўллаб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Икардининг бу натижаси клуб тарихидаги муҳим маррага айланди. У «Галатасарай» сафида урган голлари сонини 76 тага етказиб, руминиялик Георге Ҳажини (75 гол) ортда қолдирди ва Истанбул жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Умумий рўйхатда эса Икарди клубнинг энг яхши тўпурарлари орасида еттинчи поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди «Галатасарай»да 2023 йилдан бери тўп суради. У Туркияга келишидан аввал франсузнинг «ПСЖ» клубида ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди