date

Каррик тизимида жой топмаган Маунт сотувга чиқарилиши мумкин

Каррик тизимида жой топмаган Маунт сотувга чиқарилиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтнинг келажаги ҳануз аниқ эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

27 ёшли футболчига Майкл Каррик қўллаётган тизимда асосий таркибдан жой олиш қийин, чунки "ўнлик" позициясида жамоанинг етакчиси ва сардори Бруно Фернандеш мунтазам ўйнаб келмоқда. Англия ОАВ хабарига кўра, "қизил иблислар" Маунтни тахминан 20 млн фунт стерлинг (23 млн евро) атрофида сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Transfermarkt порталида ярим ҳимоячининг баҳоси бундан юқорироқ — 32 млн евро га тенг. "Челси"нинг собиқ футболчиси билан амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррик тизимида жой топмаган Маунт сотувга чиқарилиши мумкин