date

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилaётгани айтилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам у рўйхатдан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилган. Мураббий бу қарорни олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин борлиги билан изоҳлади.

Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши янги ҳолат эмаслигини ҳам таъкидлади.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради