Майкл Каррик даврида Мейсон Маунт сотувга чиқарилиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтнинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
27 ёшли футболчига Майкл Каррик тизимида асосий таркибдан жой олиш осон эмас: «ўнлик» позицияси жамоанинг етакчи юлдузи ва саркардаси Бруно Фернандеш томонидан банд. Англия ОАВ хабарларига кўра, «қизил иблислар» Маунтни тахминан 20 млн фунт (23 млн евро) эвазига сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Transfermarkt портали эса ярим ҳимоячининг бозор қийматини 32 млн еврога баҳоламоқда. «Челси»нинг собиқ футболчиси билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш бандини ҳам ўз ичига олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг