date

Жезуш Роналдуни яқин ўйинга олиб чиқмаслигини айтди

Жезуш Роналдуни яқин ўйинга олиб чиқмаслигини айтди

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада сафга қайтиши кутилаётган бўлса-да, энг яқин ўйинда у яна қайдномада бўлмайди.

Мураббий сўзларига кўра, жамоа зич тақвимни инобатга олиб, Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилган. Жезуш бу қарорни олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши муҳим учрашув борлиги билан изоҳлади.

Шунингдек, у Роналдунинг дам олиши янгилик эмаслигини таъкидлади: суперюлдуз Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган айрим ўйинларни аввал ҳам ўтказиб юборган. Бу фикрларни Al Nassr Zone нашри келтирди.

Саудия чемпионатидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйинга олиб чиқмаслигини айтди