date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам у қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бунинг ортида шанба кунги муҳим «Ал-Фатеҳ»га қарши баҳс турганини таъкидлади.

Шунингдек, Жезуш Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини эслатди: у Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган учрашувларда биринчи марта қатнашмаётгани йўқ.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди