Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтди ва дастлабки ижобий натижалардан кейин унинг атрофида баҳслар кучайди. Муаммо ўйиндаги кўрсаткичлардан кўра кўпроқ рақиблар ҳамда мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар Ди Мария майдонда тез-тез йиқилиб, фол ишлатишга уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Нега Ди Мария ҳийлаларига ҳеч қачон огоҳлантириш берилмайди?», «У юлдуз, аммо бу ҳатти-ҳаракатлар тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етди», «Афсуски, шундай футболчи пеналти сўраш учун уялмасдан ўзини ташлайди» каби фикрлар кўпайган. «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ футболчиси ҳозирда «Росарио Сентрал» сафида тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг