date

Жезуш Роналдуга дам берилишини маълум қилди

Жезуш Роналдуга дам берилишини маълум қилди

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилaётган бўлса-да, айнан шу баҳсда унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий бунинг ортидан чемпионатдаги "Ал-Фатеҳ"га қарши муҳим ўйин борлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Роналду учун бундай амалиёт янгилик эмаслигини эслатди: форвард Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатининг "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви шанба куни, 14-февраль санасида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берилишини маълум қилди