Икарди хет-трики «Галатасарой» тарихида янги рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарой» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди учта гол уриб, клуб тарихида муҳим натижага эришди. У «Галатасарой» сафида энг кўп гол урган легионер сифатида янги рекорд ўрнатди.
Икарди бу кўрсаткичда руминлик Георге Ҳажийни ортда қолдирди: Ҳажи «Галатасарой»да 75 гол урган бўлса, Мауронинг ҳисобидаги голлар сони 76 тага етди. Клубнинг умумий тўпурарлари рейтингида эса аргентиналик ҳужумчи ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарой» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У аввалроқ ПСЖ таркибида ҳам ўйнаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг