date

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

“Ал-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ ушбу учрашувда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

“Жадвал жуда тиғиз. Шу боис Роналдуга ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим ўйин турибди”, — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган.

Саудия чемпионатида “Ал-Фатеҳ” — “Ал-Наср” учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради