date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» Лигада яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» Лигада яна ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шенчхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ бу сафар ҳам «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор аниқ зарба берди — 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифига айланди.

Кўп ўтмай «Шанхай Шенчхуа» бир футболчига кам бўлиб қолди ва шу ҳолат ўйиндаги интрига деярли барҳам топишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенчхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» Лигада яна ютқазди