date

Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» ўз майдонида «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихидаги янги ютуқни ҳам олиб келди: у «Галатасарай» сафида энг кўп гол урган легионерга айланди. Аввал бу кўрсаткич руминалик Георге Хаджига тегишли эди — 75 гол, Икардининг ҳисобида эса энди 76 та гол бор.

Умумий тўпурарлар рўйхатида аргентиналик футболчи ҳозирча еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди «Галатасарай»да 2023 йилдан бери тўп сурмоқда, ундан аввал у ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди