Булыкин Сафонов ва Хайкиннинг кучли томонларини таққослади

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Булыкин дарвозабонлар Никита Хайкин ва Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Икки россиялик посбон мос равишда Норвегиянинг «Буде-Глимт» ва француз «ПСЖ» клубларида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Булыкиннинг айтишича, жисмоний кўрсаткичлар бўйича Сафоновнинг устунлиги бор. Бироқ Хайкин юқори даражада ўзини аллақачон исботлагани, «Буде-Глимт» сафида ишончли ўйин кўрсатиб, жамоани “олиб чиқиши” ва жиддий натижаларга эришиши мумкинлигини таъкидлади.
Чемпионлар лигаси плей-оффида «Монако» «ПСЖ»га қарши, «Буде-Глимт» эса Милан «Интер»ига қарши майдонга тушади. Учрашувлар 17 ва 18 февраль кунлари бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг