Blue Origin портлаши: New Glenn майдонини тиклаш икки йилга чўзилиши мумкин

Канаверал бурнидаги New Glenn оғир ракетаси портлашидан сўнг, старт майдончасини қайта тиклаш ишлари тахминан икки йил вақтни олиши мумкин. Бундай прогнозни NASA раҳбари Жаред Исаакман Вашингтонда бўлиб ўтган КНБК CEO Коунсил Суммит форумида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Унинг сўзларига кўра, барча таъмирлаш ишларини 2028-йилга қадар якунлаш мутлақо реал вазифа бўлиб кўринмоқда. Исаакман NASA тажрибасига таяниб, шикастланган старт инфратузилмасини тиклаш, ҳатто иш суръатлари юқори бўлган тақдирда ҳам, сезиларли вақт талаб қилишини таъкидлади.
Агентлик раҳбари бундай объектлар ўта мураккаб конструкцияга эга эканлигини, шу сабабли уларни таъмирлаш ва қайта сертификациядан ўтказиш жараёнини тезлаштириб бўлмаслигини қайд этди. Аввалроқ Флорида штатидаги полигонида New Glenn ракетасини парвоз олди синовларидан ўтказиш вақтида жиддий кўнгилсизлик юз берган эди.
NASA администратори Жаред Исаакман воқеа жойига етиб бориб, вайронагарчилик кўламини вертолёт ёрдамида кўздан кечирди. Blue Origin асосчиси Jeff Bezos ҳозирча авариянинг аниқ сабаблари аниқланмаганини маълум қилди.
Компания вакиллари ҳодиса юз берганини тасдиқлади ва портлаш оқибатида ходимлардан ҳеч ким жабрланмаганини алоҳида қайд этди. Ушбу ҳодиса Blue Origin компаниясининг космик режаларини бир неча йилга ортга суриб юбориши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!