date

Роналдуни Европанинг топ клубларига таклиф қилиш бошланди

Роналдуни Европанинг топ клубларига таклиф қилиш бошланди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан муносабатларни юмшатди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳамон мавжуд. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг топ клублари билан боғланиб, ёзги трансфер ойнасида 41 ёшли Роналдуни таркибга қўшиб олиш вариантини таклиф қилмоқда.

Бир неча йил аввал ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейинги келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида қайд этилган.

Ҳозирги шартномага кўра, Роналду «Ал-Наср» билан 2027 йил ўрталаригача боғланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдуни Европанинг топ клубларига таклиф қилиш бошланди