date

Уэйн Руни Арне Слотнинг «Ливерпул»га мос эмаслигини айтди

Уэйн Руни Арне Слотнинг «Ливерпул»га мос эмаслигини айтди

Англия футболи афсоналаридан бири Уэйн Руни «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Руни эслатишича, нидерландиялик мутахассис Англиядаги илк мавсумида «қизиллар»ни Премьер-лига чемпионлигига олиб чиққан. Бироқ жорий мавсум «Ливерпул» учун унчалик омадли кечмаяпти: 26 турдан сўнг жамоа турнир жадвалида фақат 6-ўринда бормоқда.

«Слот билан бир неча бор учрашганман, у ёқимли инсондай туюлади. Аммо менимча, унда «Ливерпул»га хос ўша аура етишмайди. Балки бу Юрген Клопп даврининг таъсиридир — шундай босқичдан кейин ҳар кимга ҳам осон бўлмайди», — дея Руни сўзларини The Anfield Buzz келтиради.

Маълум қилинишича, Арне Слотнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уэйн Руни Арне Слотнинг «Ливерпул»га мос эмаслигини айтди