date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши жуда муҳим ўйин бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мураббий, шунингдек, Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқаридаги баҳсларда вақти-вақти билан иштирок этмаслиги янгилик эмаслигини таъкидлади.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди