Дел Пйеро Бастонининг узр сўрашига муносабат билдирди

«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро дел Пйеро «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг узр сўрашига изоҳ берди. Бастони жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувда «кекса синьора» футболчиси Пер Калулю майдонддан четлатилгани пайтида ҳиссиётларини ошкора намойиш қилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дел Пйеронинг айтишича, Бастонининг бу қадами тўғри қарор бўлган. У воқеадан кейин вазиятни холис баҳолаб, ўз хатосини тан олгани футболчи учун обрў келтиришини таъкидлади. «Ҳеч ким идеал эмас, лекин айнан хатолар инсонни яхшироқ қилади», — дея дел Пйеронинг сўзларини TuttoJuve келтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» — «Ювентус» ўйини ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтди. Сафарда майдонга тушган туринликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг