Дел Пйеро Бастонининг узр сўрашига муносабат билдирди

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ футболчиси Алессандро дел Пйеро «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг узр сўраши ҳақида фикр билдирди. Бастони жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинда «кекса синьора» футболчиси Пйер Калюлюнинг майдондон четлатилганидан кейин ҳиссиётларга берилиб, буни кескин тарзда нишонлаганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дел Пйеронинг айтишича, Бастонининг бу қадами эътирофга лойиқ: у воқеадан сўнг вазиятни холис баҳолаб, ўзини ноҳақ тутганини тан олган. «Ҳеч ким мукаммал эмас, аммо хатолардан тўғри хулоса чиқарсанг, янада яхшироқ бўласан», — дея унинг сўзларини TuttoJuve келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» — «Ювентус» учрашуви ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтди. Сафардаги ўйинда «Ювентус» 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг