date

«Бока Хуниорс» клубига Марсело Делгадо спорт директори бўлди

«Бока Хуниорс» клубига Марсело Делгадо спорт директори бўлди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби янги спорт директорини эълон қилди — бу лавозимга Марсело Делгадо тайинланди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, жамоа таркибини тез фурсатда кучайтиришга муҳтож ва Делгадо ҳамда Рикелме дуэти айнан шу йўналишда фаол иш олиб бориши кутилмоқда.

Делгадо футболчилик даврида ҳам танилган: у Аргентина терма жамоаси сафида 1995–2002 йилларда 18 учрашувда майдонга тушган, жумладан 1998 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларида ҳам қатнашган.

Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес Кубогида энг кўп гол урган футболчилардан бири бўлган — «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга турнир тўпурари сифатида қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» клубига Марсело Делгадо спорт директори бўлди