date

Слуцкий бошлиқ «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошлиқ «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳсда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса ижобий натижа қилишга уринди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидайоқ икки гол уриб олди: 11-дақиқада Г'уд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муанта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир ўйинчи четлатилиб, майдонда камчиликда қолганидан кейин ўйиндаги интрига амалда сўнди.

Қайд этиш жоиз, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошлиқ «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди