date

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумнинг энг муҳим учрашувларидангина майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи босқичлари бошлангунига қадар уни имкон қадар камроқ ўйинларда ишлатишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий баҳсларга максимал тайёргарлик кўриш ва Жаҳон чемпионатига энг яхши спорт формасида етиб боришни мақсад қилган.

Жорий мавсум Роналду «Ал-Наср» сафида 23 учрашувда 19 та гол урди. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурарлар рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди