date

Туркияда ҳакам бекор қилган голдан сўнг унга самокат отилган

Туркияда ҳакам бекор қилган голдан сўнг унга самокат отилган

Туркияда қуйи даражадаги ярим ҳаваскор лигалардан бирида майдондаги можаро ноодатий кўриниш олди: ҳакам голни бекор қилганидан кейин унга трибунадан электр самокат улоқтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Транспорт воситаси ҳакамга бориб тегди ва видеолавҳалардан келиб чиқиб айтганда, унга жароҳат етказган. Интернетда тез тарқалиб кетган ёзув воқеанинг қанчалик кескин бўлганини кўрсатмоқда.

Ҳодиса «Дарендеспор» ва «Ҳекимҳан» жамоалари ўртасидаги учрашувда юз берди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган паллада, 87-дақиқада баҳсли эпизод юзага келган.

Ён ҳакам Ҳакан Баскур вазиятни қоидабузарлик билан урилган гол, деб баҳолади ва тўпни ҳисобга олмади. Шундан сўнг айрим безори мухлислар дарҳол тажовузкор ҳаракатга ўтиб, самокатни майдонга томон улоқтиришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ҳакам бекор қилган голдан сўнг унга самокат отилган