date

Ди Мария Аргентинада танқид остида қолди ва можаролар кучайди

Ди Мария Аргентинада танқид остида қолди ва можаролар кучайди

Анхел ди Мария ватанга қайтди ва дастлаб ижобий натижалар кўрсатди, бироқ орадан кўп ўтмай у учун оғир давр бошланди. Бу сафарги муаммо майдондаги ўйинидан кўра кўпроқ рақиблар ҳамда мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар ди Марияни эпизодларда йиқилишни бўрттириш ва жарима зарбаси ёки пеналти сўрашга уринишда айбламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ҳам кескин фикрлар кўпайган. Хусусан, ҳозир "Росарио Сентрал" сафида тўп сураётган, аввал "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"да ўйнаган футболчининг ҳаракатлари ҳакамлар томонидан етарлича жазоланмаётгани ёзилмоқда. Айримлар ди Марияни юлдуз деб тан олган ҳолда, унинг бундай услуби мухлисларни чарчатгани ва пеналти "тиланчилиги" майдондаги курашга салбий таъсир қилаётганини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада танқид остида қолди ва можаролар кучайди