date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтди ва дастлабки ижобий ўйинлардан кейин у кутилмаган босимга дуч келди. Муаммо унинг натижаларидан кўра кўпроқ рақиблар ҳамда мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар Ди Мария майдонда тез-тез йиқилиш ва жарима зарбаси ёки пеналти «сўраш»га уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «нега Ди Марияни ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди», «у юлдуз, лекин бундай ҳаракатлар зериктириб юборди», «шундай маҳоратли футболчининг пеналтини шу қадар очиқчасига талаб қилиши ачинарли» каби фикрлар кўпайган. Аввал «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»да ўйнаган вингер ҳозир «Росарио Сентрал» сафида майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди