date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтиб, дастлабки ўйинларда ижобий таассурот қолдирганди. Бироқ кейин вазият ўзгарди: муаммо натижаларда эмас, балки рақиблар ва мухлислар орасида кучайган норозиликда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионатида «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчисини кўплар майдонда тез-тез йиқилиб, жарима зарбаси ёки пенальти олишга уринади, дея танқид қилмоқда. Маҳаллий форумларда ҳам ди Мариянинг “ҳийлалари” учун нега огоҳлантирилмаётгани, унинг юлдузлиги бундай эпизодларни оқламаслиги ва пенальти “сўраши” ачинарли экани ҳақида кескин фикрлар кўпайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди