Фонсека «Лион» билан совринлар учун курашга ишонмоқда

«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека жорий мавсумдаги ишларидан мамнунлигини билдириб, жамоа ҳозир бир вақтнинг ўзида учта турнирда ҳам барқарор ва ишончли ўйин кўрсатаётганини таъкидлади. Клуб барча мусобақаларда кетма-кет 13 та ғалабадан иборат ажойиб серия қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фонсека(нинг) айтишича, жамоа совринлар ютишга ҳам тайёр, ҳам бунга қодир, бироқ буни амалга ошириш осон эмас. Мураббий Лига 1даги тўртинчи мавсумини ўтказаётганини эслатиб, айнан шу йилги чемпионат рақобат бўйича энг қийинларидан бири эканини қайд этди. Шунга қарамай, у футболчиларнинг амбицияси, жамоанинг иш услуби ва таркибнинг доимий равишда ўсишга интилишини юқори баҳолади.
Мутахассис «Лион» бу мавсумда кутилмаган катта сюрпризга айланиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди. У мавсум стартидаги муаммолар ва жамоа дуч келган қийинчиликларни унутмасликка чақириб, айни пайтда клуб имкони борича энг яхши спорт формасида эканини айтди. Фонсека учун энг муҳим мезон — мавсум қандай якунланиши ва якунда алоҳида бир тарих ёзиш имконияти.
Айни дамда «Лион» Франция чемпионатида учинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, жамоа Европа Лигаси умумий босқичини биринчи поғонада якунлаб, плей-оффда курашни давом эттиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!