date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сўнгги турда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сўнгги турда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг иложи бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» дастлабки бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Муанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, бир киши кам бўлиб қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сўнгги турда мағлуб бўлди