date

ЖЧ ғолиби Гётсе Роналду жамоасига ўтишга тайёр

ЖЧ ғолиби Гётсе Роналду жамоасига ўтишга тайёр

«Айнтрахт»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марио Гётсе Германия чемпионатини тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олиш вариантини кўриб чиқаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг таъкидлашича, агар «Ал-Наср»дан таклиф тушса, у бу трансферга рози бўлиши мумкин. Гётсе бу клубда Криштиану Роналду тўп сураётгани ҳам қизиқ омил эканини яширмади, бироқ асосий эътибор Саудия чемпионатининг қандай суръатда ривожланаётганига қаратилганини билдирди.

Маълумот учун, Гётсе ва Франкфурт клуби ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсумда у «Айнтрахт» сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ ғолиби Гётсе Роналду жамоасига ўтишга тайёр