date

Киву «Интер»га камбек учун нима кераклигини айтди

Киву «Интер»га камбек учун нима кераклигини айтди

Миланнинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси плей-оффидаги «Будё-Глимт»га қарши жавоб ўйини олдидан кутаётганларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италия гранди Норвегиядаги илк учрашувда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Қарама-қаршилик тақдири сешанба, 24-февраль куни «Сан-Сиро»да ҳал бўлади.

«Бизга имкон қадар ишончли ва юқори интенсивликда ўйнаш керак — шунда ҳаммасини ўз фойдамизга буриб юборишимиз мумкин. Норвегияда яхши вазиятларимиз бўлди, икки марта тўп устунга тегди. Кейин рақибнинг қарши ҳужумларида муаммо пайдо бўлди — сешанба куни бунга янада эҳтиёткорроқ ёндашишимиз керак. Мен йигитлардан айнан ўша куни энг яхши ўйинини кўрсатишини сўрайман», — деди Киву А Серияда «Лечче» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейинги матбуот анжуманида.

«Интер» — «Будё-Глимт» учрашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву «Интер»га камбек учун нима кераклигини айтди