date

Марио Гётце Роналду жамоасига ўтишга тайёрлигини билдирди

Марио Гётце Роналду жамоасига ўтишга тайёрлигини билдирди

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Марио Гётце Германия чемпионатини тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. Футболчининг ўзи бу эҳтимолни журналистлар билан суҳбатда инкор этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жаҳон чемпиони бўлган Гётцега кўра, агар "Ал-Наср"дан аниқ таклиф тушса, у бу вариантни кўриб чиқишга тайёр. Унинг айтишича, масалада фақат битта клуб эмас, балки Саудия чемпионатининг қандай суръатда ривожланаётгани ҳам муҳим омил.

Гётценинг "Айнтрахт" билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Айнтрахт" сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марио Гётце Роналду жамоасига ўтишга тайёрлигини билдирди