Кенан Йилдиз «Галатасарай»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз А Сериянинг кеча «Комо»га қарши учрашувида жароҳат олди. Туринликлар ўша баҳсда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Corriere dello Sport хабарига кўра, туркиялик футболчида чап болдир мушаги шикастланиши аниқланган. Шу сабабли 25 февраль куни бўлиб ўтадиган (Тошкент вақти билан) Чемпионлар лигаси плей-оффининг илк раунди доирасидаги «Галатасарай»га қарши жавоб учрашувида унинг майдонга тушиши сўроқ остида.
Йилдиз 2022 йилда «Бавария»дан эркин агент сифатида «Ювентус» сафига қўшилган. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 35 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг