Кенан Йилдиз «Галатасарай»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз А Серияда «Комо»га қарши кечган ва туринликлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувда жароҳат олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Corriere dello Sport хабарига кўра, туркиялик футболчида чап оёқ болдир мушаги шикастлангани аниқланган. Шу сабабли унинг Европа Чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи босқичи доирасида «Галатасарай»га қарши 25 февраль куни ўтказиладиган жавоб баҳсида майдонга тушиши сўроқ остида.
Йилдиз 2022 йилда «Бавария»дан эркин агент сифатида «Ювентус» сафига қўшилганди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 35 ўйинда қатнашиб, 9 гол урди ва 8 ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг