Непомняшчий Россия учун ҳар қандай рақиб мос келади дейди

Россиялик мутахассис Валерий Непомняшчий Россия ва Мали ўртасида бўлиб ўтадиган BetBoom ўртоқлик учрашуви олдидан фикр билдирди. Баҳс 27 март куни ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Непомняшчийнинг таъкидлашича, ҳозирги изоляция шароитида Россия учун исталган рақиб қулай вариант ҳисобланади. У Мали мутлақ фаворит эмаслигини қайд этар экан, барибир ўйин осон кечмаслигини айтди. Мураббий Африка терма жамоаларини услубига кўра ҳам ажратиб ўтди: Сенегал ва Камерун каби техник жамоалар бор, Гана ҳамда Мали эса кўпроқ инглизча — куч ва юқори темпга таянувчи футбол намойиш этади.
Маълумот учун, Мали FIFA рейтингида 54-ўринда бормоқда, Валерий Карпин бошқарувидаги Россия эса 36-поғонани эгаллаб турибди. Бу икки терма жамоа аввал ҳеч қачон ўзаро тўқнаш келмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!