date

«Ювентус» ҳужумчиси Йилдиз «Галатасарой»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Йилдиз «Галатасарой»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз А Сериянинг кечаги «Комо»га қарши учрашувида жароҳат олди. Турин клуби 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда футболчи шикастланиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Corriere dello Sport хабарига кўра, туркиялик форварднинг чап болдир мушагида муаммо аниқланган. Шу сабабли 25-февраль куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи босқич жавоб баҳсида «Галатасарой»га қарши майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида.

Кенан Йилдиз 2022 йилда «Бавария»дан эркин агент сифатида «Ювентус» сафига келиб қўшилган. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 35 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» ҳужумчиси Йилдиз «Галатасарой»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин