date

Каванининг «Бока»даги келажаги сўроқ остида қолди

Каванининг «Бока»даги келажаги сўроқ остида қолди

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин — бу унинг шахсий хоҳишидан кўра, вазият тақозоси билан «ихтиёрий-мажбурий» кўриниш олмоқда. Сўнгги ўйинларда унинг чиқиши мухлисларни қониқтирмаяпти ва трибуналар тобора кўпроқ норозилик билдираётганини яширмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Навбатдаги ўйинда Кавани алмаштирилган пайт ҳам шундай бўлди: «Матадор» майдонни тарк этаркан, уни ҳуштакбозлик кузатиб қўйди. Алмаштириш эса натижага таъсир қилмади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Шундан сўнг Аргентинадаги ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш борасидаги эҳтимолларни жуда эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда. Бунга қўшимча равишда, клуб парагвайлик Адам Барейрони ҳам таркибга қўшиб олди ва кўпчилик унинг 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каванининг «Бока»даги келажаги сўроқ остида қолди