date

Эски Ан-24 ўрнини босувчи Ил-114-300 синовлардан муваффақиятли ўтди

Эски Ан-24 ўрнини босувчи Ил-114-300 синовлардан муваффақиятли ўтди

Бирлашган авиация корпорацияси (ОАК) Ил-114-300 йўловчи самолётини сертификатлашнинг якуний босқичига келди. ОАК раҳбари Вадим Бадеха ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилишича, тур сертификатини олиш учун зарур бўлган барча синов парвозлари муваффақиятли якунланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги ҳаво кемасини ишлаб чиқиш ишлари таркибига ОАК кирувчи "Ростех" давлат корпорацияси корхоналари томонидан олиб борилмоқда. Ил-114-300 самолёти собиқ иттифоқ даврида яратилган Ил-114 моделининг модернизация қилинган варианти ҳисобланади.

ОАК ушбу лойиҳа орқали серияли ишлаб чиқаришни қайта тиклашни мақсад қилган. Кутилишича, янги лайнер ички авиалинияларда маънан эскирган Ан-24 самолётлари, шунингдек, худди шу тоифадаги хорижий ҳаво кемалари ўрнини эгаллайди.

Аввалроқ самолёт Арктика шароитида қўшимча синовлардан ўтиб, ўзининг парвоз-техник хусусиятларини тасдиқлаган эди. Режага кўра, 2030-йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажми йилига 12 та самолётга етказилиши лозим.

Янги техниканинг илк фойдаланувчилари шимолий ҳудудларда фаолият юритувчи авиакомпаниялар, хусусан, Иккинчи Архангелск авиация отряди бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Эски Ан-24 ўрнини босувчи Ил-114-300 синовлардан муваффақиятли ўтди