date

Лола тармоқларда яна кўриниш берди: Лолани соғинганлар учун махсус

Лола тармоқларда яна кўриниш берди: Лолани соғинганлар учун махсус

Бир муддатдан буён ижодий фаолияти ҳақида деярли маълумот бермаётган хонанда Лола интернет тармоқларида яна кўриниш берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

“Лолани соғинганлар учун” деган изоҳлар билан улашилаётган видеоларда хонанда тадбирларда иштирок этаётган лавҳалар акс этган. Кўплаб мухлислар ушбу видеоларни илиқ кутиб олиб, севимли санъаткорини яна саҳнада кўришни исташларини ёзмоқда.

Актриса Асал Шодиева ҳам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Лола иштирокидаги видеоларни улашган. Унда у хонанданинг кўриниши ва кайфиятини илиқ сўзлар билан баҳолаган.

Мухлисларнинг фикрича, Лола ҳар доимгидек ўзининг нафислиги, хушчақчақлиги ва гўзал қиёфасини сақлаб қолган. Бироқ хонанданинг ижодий фаолиятга қайтиши ёки янги лойиҳалари ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Лола тармоқларда яна кўриниш берди: Лолани соғинганлар учун махсус